Ру En O'z
19 Октябрь 2023 1013

Руслан Чагаев 45 ёшда!

Бугун ўзбек боксининг таниқли вакилларидан бири, ҳаваскор ва профессионал бокс бўйича жаҳон чемпиони, “Буюк хизматлари учун” ва “Эл-юрт ҳурмати” орденлари, “Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган спортчи” ҳамда “Ўзбекистон ифтихори” фахрий унвонлари соҳиби Руслан Чагаев таваллуд айёмини нишонламоқда.

Ўзбекистон Миллий Олимпия қўмитаси Руслан Шамиловични туғилган куни билан табриклаб, унга узоқ умр, сиҳат-саломатлик ва улкан муваффақиятлар тилаб қолади.

Text to speech