Ру En O'z
18 Октябрь 2023 901

Дзюдочиларимиз навбатдаги йиғинга киришишди

Ханчжоу-2022 Осиё ўйинларида 3 та олтин, 2 та кумуш ва 4 та бронза медалларини жамғариб, ўз тарихидаги энг яхши натижани қайд этган дзюдо бўйича Ўзбекистон терма жамоаси навбатдаги мусобақаларга тайёргарликни давом эттирмоқда. Осиё ўйинларига жалб этилмаган таркиб 24-26 октябрь кунлари БААнинг Абу-Даби шаҳрида ўтадиган “Катта дубулға” турнирига ҳозирлик кўрмоқда. Асосий таркиб вакилларининг тайёргарлиги эса 2-3 декабрь саналарига белгиланган Токио “Катта дубулға” мусобақасига қаратилган.

Терма жамоа бош мураббийи Илиас Илиадиснинг сўзларига кўра, ҳар икки жамоа режа асосида машғулотларни олиб боряпти. БАА ва Япония турнирлари жорий йил тақвимидан ўрин олган сўнгги стартлар ҳисобланади. Шу боис, уларда жаҳон ва Париж-2024 Олимпиадаси учун максимал даражада рейтинг очколарини жамғариш талаб этилади. Машқ жараёнида янги комбинациялар устида ишланиб, дзюдочиларимизнинг техник ҳаракатлари янада сайқал олмоқда.

Text to speech