Ру En O'z
16 Октябрь 2023 1325

Ўзбекистон бокс федерацияси Осиёда тенгсиз!

Таиланд давлатининг Бангкок шаҳрида Осиё бокс конфедерациясининг навбатдан ташқари Конгресси бўлиб ўтди. Тадбирнинг кун тартибидан қитъамиз бокси ривожига оид бир қатор масалалар, шунингдек, 2022 йил минтақада ўтган барча мусобақалар ҳисоботи ўрин олди.

Қувонарлиси, Ўзбекистон бокс федерацияси ўтган 2022 йил ҳисобидан медаллар жамғариш бўйича Осиёда “Йил федерацияси” дея тан олинди ва Осиё бокс конфедерациясининг махсус мукофоти билан тақдирланди. Ушбу совринни Ўзбекистон бокс федерацияси раиси маслаҳатчиси Малик Бабаев қабул қилиб олди.

Text to speech