Ру En O'z
16 Октябрь 2023 913

Волейболчиларимиз халқаро мусобақада кумуш медалга сазовор бўлишди

Волейбол бўйича Ўзбекистон эркаклар терма жамоаси Шри-Ланкадаги ''CAVA Men's volleyball challange cup Colombo 2023'' турниридаги иштирокини якунлади. Хабар берганимиздек, йигитларимиз финалда мезбон жамоага қарши баҳс олиб боришди.

Қизиқарли учрашувда шри-ланкаликлар 3:0 ҳисобида ғалаба қозонишди ва ҳамюртларимизга кумуш медаллар насиб этди. Аҳамиятли томони, терма жамоамиз аъзоларидан Мирзиёд Муродов “Энг яхши тўп узатувчи”, Азизбек Қўчқоров эса “Энг яхши блокчи” номинацияларида ғолиб бўлишди.

Text to speech