Ру En O'z
15 Октябрь 2023 865

Шерзод Мамутов «Satellite» турнири совриндори

Маълум қилганимиздек, Грузия пойтахти Тбилиси шаҳрида қиличбозликнинг сабля йўналиши бўйича «Satellite» халқаро турнири ўтказилди. Унда иштирок этган Ўзбекистон терма жамоаси аъзоси Шерзод Мамутов бронза медалига сазовор бўлди. Ҳамюртимиз ярим финалда франциялик рақибига имкониятни бой берди ва учинчи ўринни эгаллади. Ушбу натижа Мамутовга Париж-2024 Олимпиадаси рейтинги учун қимматли очколарни тақдим қилади.

1. Кшиштоф Качковски (Польша) 
2. Томас Мартин (Франция) 
3. Шерзод Мамутов (Ўзбекистон) 
3. Энвер Йилдирим (Туркия)

Text to speech