Ру En O'z
15 Октябрь 2023 779

Волейболчиларимиз бугун финал учрашувини ўтказишади

Бугун Шри-Ланкада давом этаётган волейбол бўйича “CAVA Men’s volleyball challange cup Colombo 2023” турнири ниҳоясига етади. Қувонарлиси, эркаклар ўртасида ўтказилаётган мазкур мусобақада иштирок этаётган Ўзбекистон терма жамоаси олтин медаллар учун баҳс олиб боради.

Ҳамюртларимиз айлана тизимда ўтган саралаш босқичида Саудия Арабистони (3:0), Шри-Ланка (3:2), Бангладеш (3:1) ва Непал (3:0) жамоаларини мағлубиятга учратишган бўлса, Афғонистонга (2:3) имкониятни бой бериб қўйишди. Саралашда энг кўп очко жамғарган Ўзбекистон ва Шри-Ланка жамоалари бугун ҳал қилувчи баҳсда яна бир бор тўқнаш келишади. Бўлажак беллашувда юртдошларимизга омад тилаймиз.

Text to speech