Ру En O'z
12 Октябрь 2023 3151

Никита Рафалович Тайюань Гран-присида кумуш медалга сазовор бўлди

Хитойнинг Тайюань шаҳрида таэквондо WT бўйича Гран-при мусобақаси якунланди. Бугун турнирнинг сўнгги кунида кечган баҳсларда Ўзбекистон терма жамоаси аъзоси Никита Рафалович кумуш медалга сазовор бўлди.

+80 кг вазн тоифасида баҳс олиб борган ҳамюртимиз мусобақа давомида Тунис, Хитой, Хорватия, Жанубий Корея вакилларини мағлубиятга учратди. Бироқ финалда россиялик Токио-2020 Олимпиадаси чемпиони Владислав Ларинга 1:2 ҳисобида имкониятни бой бериб қўйди ва мусобақани иккинчи ўринда якунлади. Шу тариқа, Ўзбекистон терма жамоаси мазкур мусобақани 1 та кумуш ва 3 та бронза медали билан тугатди.

Text to speech