12 Октябрь 2023
843
Тошкент моҳир рапирачиларни чорлайди
14-15 октябрь кунлари Тошкент қиличбозлик бўйича халқаро мусобақага мезбонлик қилади. «Satellite» таснифидаги турнир рапира қуролида эркаклар ва аёллар ўртасида яккалик дастурида ўтказилади.
Аҳамиятлиси, мазкур мусобақа лицензион характерга эга бўлиб, унда совринли ўринларни эгаллаган спортчилар Париж-2024 Олимпиадаси йўлида қимматли рейтинг очколарини ўз ҳисобларига ёздириб қўйишлари мумкин. Унда ҳамюртларимиздан ташқари Австрия, Жазоир, Хорватия, Буюк Британия, Гонконг, Қозоғистон, БАА, Гана, Ирландия, Италия, Сенегал, Швейцария каби мамлакатлардан ташриф буюрган спортчилар медаллар учун кураш олиб боришади.