Ру En O'z
12 Октябрь 2023 750

Бугун Хитойнинг Тайюань шаҳрида таэквондо WT бўйича Гран-при турнири ўз якунига етади

Ушбу кун дастурида оғир вазнли спортчилар ўртасидаги беллашувлар ўтказилмоқда. Унда Ўзбекистон терма жамоаси аъзоларидан Никита Рафалович (+80 кг) ҳамда Светлана Осипова (+67 кг) медаллар учун жанг қилишяпти. Айни пайтга келиб, ҳар икки ҳамюртимиз ҳам дастлабки даврадан муваффақиятли ўтди.

+80 кг: Никита Рафалович – Мотаз Ифауйи (Тунис)  2:0
+67 кг: Светлана Осипова – Раяни Перейра (Бразилия)  2:0

Text to speech