Ру En O'z
11 Октябрь 2023 847

Футболчиларимиз ўртоқлик учрашувларидан олдин йиғин ўтказишмоқда

Ханчжоу-2022 Осиё ўйинларида иштирок этиб бронза медалига сазовор бўлган футбол бўйича Ўзбекистон олимпия терма жамоаси FIFA кунларидан унумли фойдаланган ҳолда иккита ўртоқлик учрашувини ўтказади. Унда ўз қитъаларида етакчилар қаторида эътироф этиладиган, шунингдек, аллақачон Париж-2024 йўлланмасини нақд қилган Испания ва Миср ёшлар тема жамоалари Тимур Кападзе шогирдларининг рақиби бўлади. «Бунёдкор» стадиони мезбонлик қиладиган ўйинларда жамоамиз 13 октябрь куни Испания, 16 октябрда эса Миср билан куч синашади.

Йигитларимиз ҳозирда «Дўстлик» терма жамоалар марказида машғулотларни ўтказишмоқда. Хабарингиз бор, бир ой муқаддам жамоамиз келаси йил Қатарда ўтадиган U-23 Осиё кубоги йўлланмасини қўлга киритган эди. Қатар майдонларида ўтадиган мусобақа эса кучли учликка кирган жамоаларга Париж-2024 Олимпиадаси эшикларини очади. Шу боис унга тайёргарлик йўлида энг кучли жамоалар билан ҳозирлик кўриш айни муддао. Олимпия терма жамоамизнинг бугунги машғулотига МОҚ объективидан назар ташлаймиз.

Text to speech