Халқаро экспертлар иштирокида онлайн вебинар ўтказилади
Замонавий спортда атлетларни тақиқланган моддалардан сақлаш энг долзарб мавзулардан бири ҳисобланади. 17 октябрь куни Миллий антидопинг агентлиги томонидан мазкур йўналишда онлайн вебинар ташкил этилмоқда.
Соат 14:00 да бошланадиган тадбир “Спортда тақиқланган моддалар ва усуллардан терапевтик истиснолар тарзида фойдаланиш” мавзусида ўтказилиб, унда халқаро экспертлар бу бўйича ўз билим ва кўникмалари билан ўртоқлашишади. «ZOOM» платформасида ташкил этиладиган тадбирда Республикамиздаги спорт таълим муассасаларида фаолият олиб бораётган тиббиёт ходимлари, спорт федерациялари ва ассоциацияларнинг шифокор ҳамда мураббийлари иштирок этиши мумкин. Вебинарда қатнашмоқчи бўлганлар учун Агентликнинг ижтимоий тармоқдаги саҳифаларида батафсил маълумот берилади.