Ру En O'z
11 Октябрь 2023 823

Тайюан Гран-присининг иккинчи куни старт олди

Бугун Хитойнинг Тайюан шаҳрида таэквондо WT бўйича Гран-при мусобақасининг иккинчи кун беллашувлари бўлиб ўтмоқда. Ушбу кун дастурида Ўзбекистон терма жамоасининг 5 нафар аъзоси баҳс олиб боряпти. Айни пайтга келиб, биринчи давра баҳслари якунланди. Қуръа натижаларига кўра, -80 кг вазн тоифасидаги икки нафар ҳамюртимиз Жасур Жайсунов ва Шуҳрат Салаев биринчи даврадаёқ ўзаро тўқнаш келишди. Натижалар қуйидагича кўриниш олди:

-62 кг: Феруза Содиқова – Ника Клепач (Хорватия) 2:0
-68 кг: Улуғбек Рашитов – Буяншаги Энболт (Мўғулистон) 2:0
-68 кг: Нияз Пулатов – Хуан Хоркуера (Испания) 2:0
-80 кг: Жасур Жайсунов – Шуҳрат Салаев 2:0

Text to speech