Ру En O'z
8 Октябрь 2023 986

Ўзбекистон делегацияси Ханчжоу-2022 XIX ёзги Осиё ўйинларидаги иштирокини якунлади

Атлетларимиз бу галги мусобақада 22 та олтин, 18 та кумуш ва 31 та бронза, жами 71 та медаль қўлга киритиб, 45 мамлакат орасида фахрли 5-ўринни эгаллади. Бу Ўзбекистон делегациясининг Осиё ўйинлари тарихида медаллар сифати ва сони бўйича энг яхши натижаси бўлди.

Шубҳасиз, бундай кўрсаткич Президентимиз ва давлатимиз томонидан спортни қўллаб-қувватлаш борасида олиб борилаётган ишлар, ҳар бир спорт турининг ривожига қаратилаётган эътиборнинг самараси бўлди.

Ўзбекистон Миллий Олимпия қўмитаси ушбу тарихий муваффақият билан барча юртдошларимиз, спортчи ва мураббийлар, бу натижа йўлида меҳнати сингган барча мутахассисларни самимий қутлайди. Мусобақа давомида жонажон ватанимиз шарафини муносиб ҳимоя қилиб, барчамизга унитилмас қувонч ва ҳиссиёт улашган спортчиларимизга миннатдорчилик билдирамиз. Биз сизлар билан фахрланамиз, Янги Ўзбекистоннинг музаффар атлетлари!

Text to speech