Ру En O'z
29 Май 2021 2236

13 нафар боксчимиз Осиё чемпионатининг финалига йўл олди

БААда давом этаётган бокс бўйича Осиё чемпионатининг ярим финал беллашувлари ортда қолди. Қувонарлиси, унда терма жамоамизнинг 13 нафар вакили финал йўлланмасини қўлга киритди.

Эркаклар жамоамиз тўлиқ таркиб билан ярим финалга етиб борди. Бироқ финал учун кечган жангларда Абдумалик Халаков (-60 кг), Элнур Абдураимов (-64 кг) ва Санжар Турсунов (-91 кг) бронза медали билан кифояланди. Қолган 7 нафар боксчимиз эса олтин медаль учун курашни давом эттиришади.

-49 кг: Нодиржон Мирзаҳмедов – Унуболд Орхонтангалаг (Мўғулистон) 5:0
-52 кг: Шаҳобиддин Зоиров – Азат Усеналиев (Қирғизистон) 4:1
-57 кг: Миразизбек Мирзахалилов – Жунмилардо Огайре (Филиппин) 5:0
-60 кг: Абдумалик Халаков – Тсенбатаар Эрденебат (Мўғулистон) 2:3
-64 кг: Элнур Абдураимов – Чинзориг Баатарсух (Мўғулистон) 0:5
-69 кг: Бобоусмон Батуров – Викас Кришан (Ҳиндистон) (рақиб жароҳати сабаб жангни якунлай олмади)
-75 кг: Саиджамшид Жаъфаров – Эумир Марсиаль (Филиппин) 5:0
-81 кг: Дилшодбек Рўзметов – Шаббос Негматуллоев (Тожикистон) 5:0
-91 кг: Санжар Турсунов – Санжит (Ҳиндистон) 0:5
+91 кг: Баҳодир Жалолов – Аланзи Абдулраҳман (Эрон) 2-раундда нокаут

Эслатиб ўтамиз, аёллар жамоамиздан 6 боксчи ҳам финал йўлланмасини қўлга киритган эди. Шу тариқа жами 13 нафар боксчимиз Осиё чемпионлиги учун рингга кўтарилишади.

Text to speech