Ру En O'z
7 Октябрь 2023 846

Осиё ўйинларида тарих янгиланди

Ханчжоу-2022 XIX ёзги Осиё ўйинларининг якунланишига яна бир кун қолди. Беллашувлар якунланиб улгурмасидан Ўзбекистон делегацияси медаллар сони ва сифати бўйича Осиё ўйинлари тарихидаги энг яхши натижасини қайд этди. Ҳозирда делегациямиз ҳисобидаги медаллар 22 та олтин, 18 та кумуш ва 31 та бронза, умумий 71 тани ташкил этмоқда.

Шу пайтгача энг яхши натижамиз 2018 йил Индонезияда ўтган Осиё ўйинларида қайд этилган эди. Унда делегациямиз 20 та олтин, 24 та кумуш ва 25 та бронза, жами 69 та медалга сазовор бўлган эди. Бу сафар сифат ва сон бўйича ҳам рекордлар янгиланди.

Барча ҳамюртларимизни музаффар атлетларимизнинг ушбу ютуғи билан муборакбод этамиз. Ғалабалар бардавом бўлсин!

Text to speech