Ру En O'z
7 Октябрь 2023 883

Ханчжоу-2022: Рустам Жангабаев икки карра Осиё ўйинлари совриндори

Оғир атлетика бўйича Ўзбекистон терма жамоаси аъзоси Рустам Жангабаев ҳам совриндорлар қаторидан жой олди. +109 кг вазн тоифасида баҳс олиб борган юртдошимиз даст кўтаришда 190 кг, силтаб кўтаришда 233 кг, икки курашда эса 423 кг билан бронза медалига сазовор бўлди. Олтин ва кумуш медаллари Баҳрайн ҳамда Эрон вакилларига насиб этди.

Text to speech