Ру En O'z
7 Октябрь 2023 709

Ханчжоу-2022: Бекзод Абдураҳмонов Осиё ўйинларидаги учинчи медалини қўлга киритди

Эркин кураш бўйича Ўзбекистон терма жамоаси аъзоси Бекзод Абдураҳмонов Осиё ўйинларидаги учинчи медалини қўлга киритди. -74 кг вазн тоифасида баҳс олиб борган ҳамюртимиз бронза медали учун кечган беллашувда туркманистонлик Перман Хоммадовдан устун келди. Эслатиб ўтамиз, Абдураҳмоновнинг ҳисобида 2014 ва 2018 йилги Осиё ўйинларининг олтин медаллари бор.

Text to speech