7 Октябрь 2023
779
Ханчжоу-2022: Курашчиларимиз бронза медали учун баҳс олиб боришади
Бугунги беллашувларда иштирок этаётган эркин кураш бўйича Ўзбекистон терма жамоаси аъзоларининг барчаси шоҳсупага кўтарилиш имкониятини сақлаб қолди. Ярим финалда имкониятни бой берган Бекзод Абдураҳмонов (-74 кг), Жавраил Шапиев (-86 кг) ҳамда Ҳасанбой Раҳимов (-125 кг) учинчи ўрин учун баҳс олиб боришса, Магомед Ибрагимов (-97 кг) бронза медали учун ўтиш босқичида иштирок этади. Ҳамюртларимизнинг бу борадаги рақиблари яна бир неча дақиқалардан сўнг маълум бўлади.