Ўзбекистон U21 жамоаси Украинадаги халқаро турнирда ғолиб бўлди
Украинада Валерий Лобановский хотирасига бағишланган халқаро мусобақа ўз якунига етди. Қувонарлиси, унда иштирок этган Ўзбекистон U21 жамоаси бош совринни қўлга киритди.
Темур Кападзе шогирдлари дастлабки беллашувда Озарбайжон ёшларини 1:0 ҳисобида доғда қолдирган бўлса, иккинчи ўйинда украиналик ёшлардан устун келишди. Бироз аввал якунланган беллашувда жамоамиз мезбонларни 2:0 ҳисобида доғда қолдирди. Голларга Жасур Жалолиддинов ва Ҳусайн Норчаев муаллифлик қилишди.
Валерий Лобановский хотира турнири
Ўзбекистон U21 – Озарбайжон U21 2:0
Голлар: Жасур Жалолиддинов 41’, Ҳусайн Норчаев 63’.
Аҳамиятлиси, ҳар икки ўйинда захирадан тушиб гол урган Жасур Жалолиддинов мусобақа тўпурарига айланди. Эслатиб ўтамиз, айнан ушбу жамоа Париж-2024 Олимпия ўйинлари учун тайёргарлик кўрмоқда.