Ру En O'z
6 Октябрь 2023 1100

Ханчжоу-2022: Бадиий гимнастикачиларимиз жамоавий йўналишда олтин медалга сазовор бўлишди

Бугундан беллашувларга киришган бадиий гимнастика бўйича Ўзбекистон терма жамоаси аъзолари яккалик дастурида саралаш ва жамоавий йўналиш бўйича финал баҳсларини ўтказишди. Тахмина Икромова, Вилана Савадян ҳамда Эвелина Атальянцдан иборат жамоамиз 324.8 балл жамғаришга эришди. Қувонарлиси, ушбу натижани ҳеч бир жамоа такрорлай олмади ва ҳамюртларимиз жамоавий дастурда олтин медални қўлга киритишди.

Шунингдек, бугунги чиқишлари орқали Тахмина Икромова ҳамда Эвелина Атальянц яккалик йўналишида кўпкураш дастурида медаллар учун курашиш имконини сақлаб қолишди.

Text to speech