Ру En O'z
6 Октябрь 2023 901

Ханчжоу-2022: Акбар Жўраев кумуш, Руслан Нурудинов бронза медалига сазовор бўлди

Оғир атлетика бўйича Ўзбекистон терма жамоаси аъзолари Акбар Жўраев ва Руслан Нурудинов Осиё ўйинларининг совриндорига айланишди. -109 кг вазн тоифасида иштирок этган Акбар Жўраев 417 (189+228) кг билан кумуш, Руслан Нурудинов эса 391 (175+216) кг билан бронза медалини қўлга киритди. Мазкур йўналишда ғолиблик силтаб кўтариш ва икки кураш бўйича Осиё ўйинлари рекордини ўрнатган хитойлик спортчига насиб этди. Ҳуанҳуа Лиу 418 (185+233) кг натижа кўрсатди.

Text to speech