Ру En O'z
6 Октябрь 2023 740

Ханчжоу-2022:Аимбетова ва Сафаров чорак финалда

Бугундан эркин кураш усталари ҳам баҳсларга киришишди. Ўзбекистон терма жамоаси аъзоларидан Нодиржон Сафаров (-57 кг) илк босқичда ғалаба қозонди. Шунингдек, аёллар кураши дастурида Дилфуза Аимбетова (-62 кг) ҳам биринчи беллашувини муваффақиятли ўтказиб, чорак финалга йўл олишди. Афсуски, Аббос Раҳмонов (-65 кг) эронлик рақибига имкониятни бой берди. Энди у эронлик курашчи финалгача етиб борган тақдирда бронза медали учун курашиш имконини сақлаб қолади.

Text to speech