Ру En O'z
6 Октябрь 2023 713

Бугунги кун анонси

Ханчжоу-2022 XIX ёзги Осиё ўйинларининг яна бир кунидан ўрин олган беллашувлар старт олиш арафасида. Бугундан спорт рақси, бадиий гимнастика ва синхрон сузиш дастурларида баҳслар бошланади. Кўпчиликнинг эътибори оғир атлетика бўйича эркаклар ўртасидаги -109 кг вазн тоифасидаги дастурга қаратилиши шубҳасиз. Унда икки Олимпиада чемпионлари Руслан Нурудинов ҳамда Акбар Жўраев олтин медаль учун рақобат олиб боришади.

Text to speech