Ру En O'z
5 Октябрь 2023 970

Ўзбекистон делегацияси раҳбарияти Хитойнинг етакчи компанияларидан бири билан ҳамкорлик режаларини муҳокама қилишди

Ёшлар сиёсати ва спорт вазири Адҳам Икрамов ҳамда Миллий Олимпия қўмитаси Бош котиби Ойбек Касимов бугун Хитойнинг электроника ва техника маҳсулотлари ишлаб чиқарувчи йирик компанияларидан бири бўлган “Dafeng Technology Co LTD” ширкати директори Гавен Фенг билан учрашди.

Учрашув давомида икки мамлакат ўртасида сўнгги йилларда савдо-иқтисодий, ижтимоий ва маданий соҳаларда ўзаро ҳамкорлик алоқалари янги босқичга олиб чиқилгани алоҳида таъкидланди. Компания офисига ташриф давомида айни кунларда корхона муҳандислари томонидан ишлаб чиқилган янги лойиҳалар тақдимоти ва амалий кўргазмалар намойиш этилди.

Тақдимот давомида, мазкур компанияда фаолият олиб бораётган 80 дан ортиқ илмий тадқиқот муҳандислари томонидан 160 дан зиёд янги лойиҳалар ишлаб чиқилган бўлиб, уларнинг 120 дан ортиғи жаҳон бозорига чиқиб улгурганлиги айтилди. Мутасаддилар компания ишлаб чиқараётган маҳсулотлардан мамлакатимизда спорт инфратузилмасини янада ривожлантиришда фойдаланиш борасида фикр алмашишди.

Учрашув якунида вазир Адҳам Икрамов компания раҳбари ва мутасаддиларни Ўзбекистонга таклиф қилди ҳамда келгусида ҳамкорликда кўплаб лойиҳалар амалга оширилишига умид билдирди.

Text to speech