5 Октябрь 2023
1276
Ханчжоу-2022: Актенге Кеунимжаева Осиё ўйинларида медалга сазовор бўлган илк курашчи қизимизга айланди
Аёллар кураши бўйича Ўзбекистон терма жамоаси аъзоси Актенге Кеунимжаевадан тарихий ғалаба. У ушбу спорт турида Осиё ўйинларида совриндор бўлган биринчи ўзбекистонлик спортчи бўлди. -50 кг вазн тоифасида иштирок этаётган ҳамюртимиз бронза медали учун кечган баҳсда ҳиндистонлик Пужадан устун келиб, совриндорлар қаторидан жой олди.