Ру En O'z
5 Октябрь 2023 780

Ханчжоу-2022: Рустам Ассакалов Осиё ўйинларининг уч карра совриндори

Юнон-рум кураши бўйича Ўзбекистон терма жамоаси аъзоси Рустам Ассакалов фаолиятида учинчи бор Осиё ўйинларида совриндор бўлди. -97 кг вазн тоифасида иштирок этаётган ҳамюртимиз бронза медали учун кечган баҳсда қозоғистонлик Ислам Умаев устидан ғалаба қозониб, мусобақани учинчи ўринда якунлади. Эслатиб ўтамиз, бунгача Ассакалов ҳисобида Осиё ўйинларининг олтин ва кумуш медаллари бор эди.

Text to speech