5 Октябрь 2023
1108
Ханчжоу-2022: Темиргалиев ва Болтабоев ҳам ярим финал масаласини ижобий ҳал қилишди
Байдарка слаломида эркаклар ўртасидаги биринчи саралаш баҳси якунланди. Унда иштирок этган Ўзбекистон терма жамоаси аъзолари Жонибек Темиргалиев тўртинчи, Шаҳобиддин Болтабоев эса бешинчи натижа билан 7 октябрь куни ўтадиган ярим финалга йўлланма олишди. Эслатиб ўтамиз, каноэчилар баҳсида Анвар Клевлев ҳам ярим финал иштирокчисига айланган эди.