5 Октябрь 2023
762
Ханчжоу-2022: Анвар Клевлев ўз гуруҳида биринчи ўрин билан кейинги босқичга йўл олди
Бугундан слаломда эшкак эшиш бўйича беллашувлар бошланди. Эркаклар ўртасида каноэ слаломида кечган биринчи саралаш баҳсида ҳамюртимиз Анвар Клевлев (92.44 сония) энг яхши натижа билан кейинги босқичга йўл олди. Алибек Темиргалиев эса кечки дастурда бўлиб ўтадиган кейинги стартда яна бир бор ўз омадини синаб кўради.