Ру En O'z
5 Октябрь 2023 958

Ханчжоу-2022: Чавандозларимиз саралашдан муваффақиятли ўтишди

Конкур бўйича Ўзбекистон терма жамоаси аъзолари саралашдаги иштирокини якунлашди. Ҳамюртларимиз яккалик ва жамоавий дастурда баҳс олиб боришди. Унда Баҳромжон Газиев («Ledi» лақабли отда), Бекзод Қурбонов (“Santos Hippica”), Хуршид Алимжонов (“Chempions liga”) ва Умиджон Комилов («Kalleko») юртимиз шарафини ҳимоя қилдилар.

Ўзбекистон йилқичилик ва от спорти федерациясининг маълум қилишича, саралаш баҳсларида 17 мамлакатдан 56 нафар чавандоз иштирок этиб, 40 нафар спортчи ярим финалга йўл олган. Улар орасида ҳамюртларимиздан Б.Газиев, Б.Қурбонов ҳамда Х.Алимжоновнинг номларини учратиш мумкин. Бугун уларнинг отлари санитар текширувдан ўтади. Эртага эса медаллар учун якуний беллашувлар бўлиб ўтади.

Text to speech