Ру En O'z
28 Май 2021 1661

Денис Истомин “Роланд Гаррос”нинг асосий даврасига йўл олди

Юртимизнинг биринчи рақамли ракеткаси Денис Истомин теннис бўйича Франция очиқ чемпионати – “Роланд Гаррос-2021” мусобақасининг асосий даврасида иштирок этиш ҳуқуқини қўлга киритди.

Ҳамюртимиз германиялик Тобиас Камкега қарши кечган учинчи саралаш ўйинини ҳам муваффақиятли ўтказди. 2 сет давом этган баҳс 6:4, 7:6 ҳисобларида якунланди. Ўйин давомида Истоминнинг 4 та эйс зарбасига рақиб бирорта ҳам жавоб қайтара олмади. Асосийси, Денис рақиби йўл қўйган 9 та қўшхатони такрорламади.

Ҳамюртимизга асосий давра баҳсларида ҳам муваффақиятли иштирок тилаб қоламиз.

Text to speech