4 Октябрь 2023
949
Ханчжоу-2022: 17 ёшли Шарифа Давронова Осиё ўйинларида олтин медални қўлга киритди
Ханчжоудан яна бир хушхабар. Енгил атлетика бўйича Ўзбекистон терма жамоаси аъзоси Шарифа Давронова уч ҳатлаб сакраш дастурида олтин медалга сазовор бўлди. 17 ёшли спортчимиз қайд этган 14.09 метр натижани ҳеч бир рақиби янгилай олмади ва Давронова Осиё ўйинлари чемпионлигига эришди.