Ру En O'z
4 Октябрь 2023 804

Ханчжоу-2022: Ҳасанбой Дўсматов кетма-кет иккинчи бор Осиё ўйинларининг финалида!

Бокс бўйича Ўзбекистон терма жамоаси аъзоси, Рио-2016 Олимпиадаси чемпиони Ҳасанбой Дўсматов қаторасига иккинчи бор Осиё ўйинларининг финалига йўл олмоқда. -51 кг вазн тоифасидаги ҳамюртимиз ярим финалда япониялик Томоя Субоига қарши баҳс олиб борди. Икки жаҳон чемпионлари ўртасидаги баҳсда юртдошимизнинг қўли баланд келди. Шунингдек, ушбу ғалаба Дўсматовга Париж-2024 Олимпиадаси йўлланмасини ҳам тақдим қилди. Унинг финалдаги рақиби таиландлик Титисан Панмот бўлади.

Text to speech