4 Октябрь 2023
663
Ханчжоу-2022: Жалгасбай Бердимуратов финалда, яна 3 нафар полвонимиз бронза медали учун кураш олиб боришади
«Классик» кураш усталари ўртасида бугунги саралаш баҳслари якунига етди. Қувонарлиси, унда Жаслгасбай Бердимуратов -87 кг вазн тоифасининг финал йўлланмасига эга бўлди. Ҳамюртимиз ярим финалда япониялик Масато Суми устидан ғалаба қозонди. Ярим финалда имкониятни бой берган Илҳомжон Баҳромов (-60 кг), Маҳмуд Бахшуллоев (-67 кг) бронза медали учун, шунингдек, чорак финалда мағлубиятга учраган Дилшод Омонгелдиев (-77 кг) эса учинчи ўрин учун ўтиш босқичида баҳс олиб борадиган бўлишди. Бердимуратовнинг финалдаги рақиби эронлик Носир Ализода бўлади.