Енгил атлетикачиларимиз мамлакат очиқ чемпионатида куч синашишмоқда
Хабар берганимиздек, бугун пойтахтимизда енгил атлетика бўйича мамлакат очиқ чемпионати старт олди. Мазкур мусобақада Қирғизистон ва Тожикистон терма жамоаси вакиллари ҳам иштирок этишмоқда. Аҳамиятлиси, унда атлетлар Токио-2020 Олимпиада нормативларини бажариш орқали лицензияларни қўлга киритишлари мумкин.
Чемпионатнинг саралаш баҳсларини МОҚ раиси Рустам Шоабдураҳмонов ҳам кузатиб борди. МОҚ раҳбари ташриф давомида Ўзбекистон енгил атлетика федерацияси мутасаддилари билан учрашиб, ташкилий ишлар бўйича фикр алмашди ва атлетларимизга омад тилаб ўтди.
Бугуни дастурда Екатерина Воронина, Светлана Радзивил, Надия Дусанова, Сафина Садуллаева каби ҳамюртларимиз иштирок этишмоқда. Эътиборингизга мусобақа жараёнидан фотосуратларни ҳавола этамиз. Тўлиқ натижалар билан келгуси хабарларимизда таништириб ўтамиз.