Ру En O'z
3 Октябрь 2023 947

Ханчжоу-2022: Сафина Садуллаева Осиё ўйинлари чемпиони, Радзивилда кумуш медаль!

Енгил атлетика бўйича Ўзбекистон терма жамоаси аъзолари Сафина Садуллаева ҳамда Светлана Радзивил баландликка сакраш дастурида медаллар учун кураш олиб боришди. Қувонарлиси, олтин ва кумуш медаллар ҳар икки юртдошимизга насиб этди. Садуллаева олтин, Радзивил эса кумуш медаль соҳибига айланди. Кучли учликни қозоғистонлик Надежда Дубовитская якунлаб берди. Эътиборлиси, ғолиб ва совриндорлар бир хил 1.86 метр натижа қайд этишган. Шоҳсупдаги ўринлар уринишлар сонига қараб тақсимланди.

Text to speech