Ру En O'z
2 Октябрь 2023 893

Ханчжоу-2022: Амирхон Содиқов чорак финалда

Бугун камондан отиш бўйича саралаш босқичининг иккинчи кун беллашувлари ўтказилди. Унинг якунларига кўра, Ўзбекистон терма жамоаси аъзоси Амирхон Содиқов чорак финал йўлланмасини қўлга киритди. Ҳамюртимиз саралаш баҳсларида Жунья Наканиши (Япония) ва Куок Пхонг Ие (Вьетнам) каби рақибларни мағлубиятга учратди. Энди у эртага Тошкент вақти билан 11:20 да старт оладиган чорак финал баҳсида жанубий кореялик Вусеок Ли билан беллашади.

Text to speech