1 Январь 1970
1849
Ханчжоу-2022: Кунни кумуш медаль билан бошлаймиз
Байдарка ва каноэчиларимиз иштирокидаги баҳслари бошланди. Биринчи бўлиб 1000 метрга байдаркада эшкак эшиш бўйича эркаклар ўртасидаги финал баҳси бўлиб ўтди. Унда стартга чиққан ҳамюртимиз Шахриёр Маҳкамов иккинчи бўлиб марра чизиғини кесиб ўтди ва делегациямизга кумуш медални тақдим қилди.