Ру En O'z
1 Октябрь 2023 781

Азиз устозлар, қадрли мураббийлар!

Ҳар қандай соҳада эришилган юқори натижалар, шахснинг ҳар томонлама ривожланиши, камол топишида устоз ва мураббийларнинг хизмати беқиёс. Бугун ўзбек спорти халқаро майдонда ўз сўзини айтиб борар экан, бу Сиз азиз устоз ва мураббийларнинг машаққатли меҳнати самарасидир. Ҳар қандай шароитда спортчиларимиз билан елкама елка туриб, жонажон ватанимиз довруғини дунёга танитиш йўлида олиб бораётган меҳнатингизни қадрлаймиз ва ҳурмат қиламиз. Доимо соғ-омон бўлинг, азиз устозлар. Байрамингиз муборак бўлсин!

Text to speech