Ру En O'z
30 Сентябрь 2023 672

Ханчжоу-2022: Футбол бўйича Ўзбекистон аёллар терма жамоаси ярим финалда!

Мидори Хонда бошчилигидаги футбол бўйича Ўзбекистон аёллар терма жамоаси илк бор қатнашаётган Осиё ўйинларида ярим финалга йўл олди. Хитой Таипейига қарши кечган чорак финалнинг асосий вақти 1:1 ҳисобида якунланди. Қўшимча таймларда захирадан майдонга тушган Умида Зоированинг голи қизларимизга муҳим ғалабани келтирди.

Ўзбекистон 2 : 1 Хитой Таипейи

Голлар: Диёра Ҳабибуллаева 52ʼ, Умида Зоирова 100ʼ – Су Ю-Хсуан 86ʼ

Text to speech