Ру En O'z
30 Сентябрь 2023 682

Ханчжоу-2022: Велотрек баҳслари якунланди

Осиё ўйинлари доирасида трек баҳслари поёнига етди. Афсуски, Ўзбекистон терма жамоаси аъзолари мазкур йўналишда шоҳсупага кўтарила олишмади.

Ҳамюртларимиз 2 дастурда совринли ўринларга яқин келишди. Маргарита Мисюрина очколар пойгасида, шунингдек, аёллар ўртасидаги медисон дастурида жамоамиз тўртинчи бўлди. Алексей Фомовский эса очколар пойгаси йўналишида бешинчи натижани қайд этди.

Энди ҳамюртларимиз 3-5 октябрь кунлари шосседаги пойгаларда медаллар учун кураш олиб борадилар.

Text to speech