Ру En O'z
30 Сентябрь 2023 716

Ханчжоу-2022: Бугун Ўзбекистон ва Ҳиндистон ўртасида марказий баҳс бўлади

Шахмат бўйича жамоавий дастур бошланди. Биринчи турда йигитларимиз Қирғизистон билан баҳс олиб бориб, 3:1 ҳисобида ғалаба қозонишди. Аёллар ўртасидаги беллашувда қизларимиз хитойлик рақибалари билан 2:2 ҳисобида дурангга имзо чекишди.

Бугун 2-турда эркаклар ўртасида марказий баҳс бўлиб ўтади. Унда амалдаги шахмат Олимпиадаси ғолиби ҳисобланувчи ҳамюртларимиз ҳиндистонлик рақибларига қарши дона суришади. Қизларимизни Филиппинга қарши баҳс кутиб турибди.

Text to speech