Ру En O'z
29 Сентябрь 2023 808

Энди навбат Олимпиадага!

Зайнаб Дайибекова, Гулистан Пердибаева, Фернанда Эррера ҳамда Паола Плиего ўз исмларини ўзбек қиличбозлиги солномасига битиб қўйишди. Айнан улар ушбу спорт турида Ўзбекистон учун Осиё ўйинларидаги илк олтин медални тақдим қилдилар. Қизларимиз бу билан аллқачон Осиёда етакчилар қаторига киришганини кўрсатишди. Финалдаги ажойиб ғалаба шарафига Хитой аренасида Ўзбекистон Республикаси давлат мадҳияси янгради. Осиё ўйинлари забт этилди. Энди навбат Олимпиадага!

Text to speech