29 Сентябрь 2023
995
Ханчжоу-2022: Лайло Аллаберганова финалда
Бугундан енгил атлетика баҳслари бошланди. Ўзбекистон терма жамоаси аъзоларидан биринчи бўлиб Лайло Аллаберганова стартга чиқди. 400 метрга югуриш дастурида иштирок этган ҳамюртимиз 55.01 сония натижа билан финалга йўл олди.