29 Сентябрь 2023
831
Ханчжоу-2022: Саблячи қизларимиз финалда!
Қиличбозликнинг сабля йўналиши бўйича Ўзбекистон аёллар терма жамоаси ўзининг муваффақиятли юришини давом эттирмоқда. Зайнаб Дайибекова, Гулистан Пердибаева ҳамда Паола Плиегодан иборат жамоамиз финалга йўл олди. Ҳамюртларимиз шиддатли ярим финал жангида Хитой устидан 45:43 ҳисобида ғалаба қозониб, олтин медаль учун майдонга чиқадиган бўлишди.