27 Сентябрь 2023
961
Осиё ўйинларида совриндор бўлган таэквондочиларга эсдалик совғалари топширилди
Таэквондо WT бўйича Ўзбекистон терма жамоаси ортда қолган кунлар давомида 1 та олтин, 1 та кумуш ва 3 та бронза медалларини жамғаришга улгурди. Бугунги беллашувлардан кейин Ёшлар сиёсати ва спорт вазирининг ўринбосари Шаҳрулло Маҳмудов, МОҚ раиси ўринбосари, мамлакат таэквондо WT ассоциацияси раиси Шерзод Ташматов спортчиларни табриклашди.
Анъанага мувофиқ, мусобақада шоҳсупага кўтарилган барча спортчиларга вазирлик ва МОҚнинг эсдалик совғалари топшириб келинмоқда. Расмийлар таэквондончиларимизни эришган муваффақиятлари билан қутлаб, уларнинг келгуси фаолиятида ҳам омад тиладилар.
Маълумот учун, Осиё ўйинлари доирасида таэквондо баҳслари давом этади. Эртага ҳамюртларимиздан Светлана Осипова ҳамда Никита Рафалович даянга чиқишади.