Ру En O'z
27 Май 2021 1717

Сузувчиларимиз Арманистонда навбатдаги йиғинни бошлади

Сузиш бўйича Ўзбекистон терма жамоаси ҳисобида ҳам Токио-2020 Олимпия ўйинларига бир нечта йўлланма мавжуд. Кеча кечқурун терма жамоамиз Арманистон йиғинига учиб кетди.

Ҳозирда жамоамиз йиғин ўтказиладиган шаҳарга етиб борган. “Цахкадзор” базасида ўтадиган йиғин 18 июнгача давом этади. Бу орқали жамоамизни нафақат Токио-2020 Олимпиадаси, балки Ханчжоу-2022 Осиё ўйинларига тайёрлаш ҳам кўзда тутилган.

Цахкадзор шаҳарчаси Арманистоннинг тоғли ҳудудларидан бири бўлиб, замонавий спорт объектларига эга курорт жой ҳисобланади. Тоғли ҳудудда ўтадиган машғулотлар эса Олимпиада олдидан лицензиат спортчиларимиз учун айни муддао бўлиши табиий.

Йиғинга қуйидаги спортчилар жалб қилинган:
Хуршиджон Турсунов
Владислав Мустафин
Элдорбек Усмонов
Егор Петряков
Искандар Саъдуллаев
Адилбек Юсупбаев
Ульяна Назмудинова

Text to speech