Ру En O'z
27 Сентябрь 2023 991

Ханчжоу-2022: Шахмат ва киберспорт баҳслари ҳал қилувчи паллада

Осиё ўйинлари доирасида классик шахмат ва киберспорт бўйича беллашувлар қизғин давом этмоқда. Ёшлар сиёсати ва спорт вазирининг биринчи ўринбосари, мамлакат шахмат федерацияси раиси Алишер Саъдуллаев мазкур спорт турлари бўйича беллашувларни кузатиб бормоқда.

Бугун классик шахмат йўналишида ғолиб ва совриндорлар аниқлаб олинади. Ортда қолган кун шахматчилар 3 та тур учрашувларида дона суришди. Унда Нодирбек Абдусатторов ва Жавоҳир Синдоров 1.5 очкодан, Умида Омонова 2.5, Нилуфар Ёқуббоева эса 1 очко жамғарди. 7-тур якунларига кўра, Нодирбек Абдусатторов 5, Умида Омонова эса 5.5 очко билан иккинчи ўринни эгаллаб туришибди. Бугун ушбу дастурда ғолиб ва совриндорлар аниқланади.

Киберспортчиларимиз ҳам медаллар учун кураш олиб боришмоқда. Бугун улар "Dream Three Kingdoms" ўйинида ўз иштирокларини олиб боришяпти.

Алишер Саъдуллаев мусобақа доирасида мутахассислар билан учрашиб, яратилган шароитлар ва ҳамюртларимизнинг имкониятини ўрганди. Шунингдек, спортчиларимиз билан самимий суҳбатлашиб, уларга мусобақа давомида омад тилади.

Text to speech