Яна олти нафар боксчимиз ярим финалга йўл олди
Дубай шаҳрида давом этаётган бокс бўйича Осиё чемпионати ўзининг ҳал қилувчи палласига кирмоқда. Ортда қолган кун якуни бўйича эркаклар ўртасида навбатдаги ярим финал иштирокчилари аниқланди.
Регламентга кўра, ушбу кун 6 нафар вакилимиз рингга кўтарилди ва барчалари ярим финал масаласини ижобий ҳал қилишди. Шаҳобиддин Зоиров, Абдумалик Халаков, Бобоусмон Батуров, Саиджамшид Жаъфаров яққол устунлик билан ғалабага эришган бўлса, Дилшодбек Рўзметов қатарлик рақибини техник нокаутга учратди. Баҳодир Жалоловнинг рақиби эса рингга чиқмади.
-52 кг: Шаҳобиддин Зоиров – Рамиш (Афғонистон) 5:0
-60 кг: Абдумалик Халаков – Абдураҳмон Ёқубов (Тожикистон) 5:0
-69 кг: Бобоусмон Батуров – Рустамбек Нурадин Ули (Қирғизистон) 5:0
-75 кг: Саиджамшид Жаъфаров – Бегжигит Омурбек Ули (Қирғизистон) 5:0
-81 кг: Дилшодбек Рўзметов – Нассир Саид (Қатар) техник нокаут
+91 кг: Баҳодир Жалолов – Сиёвуш Зуҳуров (Тожикистон) рақиб жангга чиқмади
Бугун қизлар ўртасида ярим финал беллашувлари старт олади. Бугунги кун дастурида 7 нафар боксчимиз финал учун жанг олиб боради:
-48 кг: Гуласал Султоналиева – Хосе Габучо (Филиппин)
-54 кг: Ситора Шагдарова – Эденедали Мичидма (Мўғулистон)
-57 кг: Ситора Турдибекова – Мижигона Самадова (Тожикистон)
-64 кг: Моҳинабону Абдуллаева – Милана Сафронова (Қозоғистон)
-69 кг: Навбаҳор Ҳамидова – Ловлина Боргоаин (Ҳиндистон)
-75 кг: Мавлуда Мавлонова – Марина Волнова (Қозоғистон)
+81 кг: Моҳира Абдуллаева – Анупама (Ҳиндистон)