Ру En O'z
26 Сентябрь 2023 642

Адҳам Икрамов таэквондочиларимизни табриклади

Ёшлар сиёсати ва спорт вазири Адҳам Икрамов таэквондо WT бўйича Ўзбекистон терма жамоаси аъзолари билан учрашди. Ташриф давомида вазирга МОҚ раиси ўринбосари, мамлакат таэквондо федерацияси раиси Шерзод Ташматов ҳамроҳлик қилди. Расмийлар спортчиларимиз билан самимий суҳбатлашиб, уларни қўлга киритилган дастлабки медаллар билан қутлашди.

Анъанага мувофиқ, кеча бронза медалини қўлга киритган Мадинабону Маннопова (-49 кг) ҳамда аралаш жамоавий дастурдаги спортчиларимизга Ёшлар сиёсати ва спорт вазирлиги ҳамда Ўзбекистон МОҚнинг эсдалик совғалари тақдим қилинди. Шунингдек, Адҳам Илҳамович мусобақа давомида даянга чиқадиган бошқа атлетларимизга ҳам омад тилади.

Text to speech