Ру En O'z
26 Сентябрь 2023 811

Ханчжоу-2022: Бобонов, Тўрабоев ва Қурбонбоева ярим финалда

Дзюдо беллашувларида саралаш баҳслари ҳал қилувчи паллага кирди. Қувонарлиси, Ўзбекистон терма жамоасининг 3 нафар вакили ярим финал босқичига етиб келди.

Яна саноқли дақиқалардан сўнг Давлат Бобонов (-90 кг), Музаффарбек Тўрабоев (-100 кг) ҳамда Ирисхон Қурбонбоева (-78 кг) ярим финалда кураш олиб боришади. Финал йўлланмаси учун татамига чиққан Алишер Юсупов (+100 кг) эса БАА вакили Магомедомар Магомедомаровга имкониятни бой бериб қўйди ва кечки дастурда бронза медали учун баҳс олиб борадиган бўлди.

Text to speech